Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

Темур Кападзе устозлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш баҳсларини Тошкентда ўтказади. 

Спорт
25 май 2023 йил
Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказиладиган Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Унга кўра, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "E" гуруҳида иштирок этади. Гуруҳда Эрон, Гонконг ва Афғонистон терма жамоалари ўрин олди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жойлашадиган гуруҳ учрашувлари Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Осиё кубоги эса 2024 йилда Қатарда бўлиб ўтади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+