Қўқондаги ётоқхона воқеаси ходимлари судланди
Жорий йилнинг апрель ойида Қўқон давлат педагогика институтининг талабалар ётоқхонасидаги ҳолат юзасидан суд ҳукми 5 май куни чиқарилган.
Жорий йилнинг апрель ойида Қўқон давлат педагогика институтининг талабалар ётоқхонасидаги ҳолат юзасидан суд ҳукми 5 май куни чиқарилган.
Унга кўра, Қўқон давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Б. МЖтКнинг 46-1-моддаси(шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш)да кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, яъни, 4 500 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, институтнинг таълим технологиялари маркази ходимлари А.М., Б.О. ва бўлим бошлиғи Р.М. ҳам МЖтКнинг 46-1-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 миқдорида яъни, 3 000 000 сўмдан жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Қўқон давлат педагогика институтининг ётоқхонасида талаба қизлар яшайдиган хонага яширин видеокамера ўрнатилгани ортидан институтининг проректори ва яна 4 нафар масъул ходим ишдан олинганди.