Нодирбек Абдусатторов онлайн турнирнинг финалига йўл олди

"ChessKid" турнирининг умумий соврин жамғармаси 2 миллион долларни ташкил этади.

Спорт
24 май 2023 йил
Нодирбек Абдусатторов онлайн турнирнинг финалига йўл олди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов "ChessKid" онлайн турнирида иштирок этмоқда.

Турнир ярим финалида Абдусатторов америкалик Фабиано Каруанани 2,5 : 1,5 ҳисобларида мағлуб этди ва финалга йўл олди. 

Энди финалда Нодирбекка нидерландиялик Йорден ван Форест рақиблик қилади.

Маълумот учун, "Tata Steel Chess 2023" турнирида Нодирбек Абдусатторовни айнан Йорден ван Форест мағлуб этганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+