platina.uz

Бухорода оилавий шифокорлик пунктини фоҳишахонага айлантирган эркак ушланди

У 90 минг сўм эвазига эркак ва аёлга шароит яратиб берган.

Жамият
24 май 2023 йил
Бухорода оилавий шифокорлик пунктини фоҳишахонага айлантирган эркак ушланди

Бухоро вилоятидаги оилавий шифокорлик пунктларининг бирида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ Матубот хизмати хабар берди.

Ромитан тумани "Миришкор" маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Н.Ф. исмли эркак ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли "Мусича" оилавий шифокорлик пункти (ОШП)да 2023 йил 11 май куни соат 01:00 ларда бошқа фуқаролар Б.Ч. исмли эркакнинг О.Ш. исмли аёл билан жинсий алоқада бўлиши учун 90 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, алоҳида хона бўшатиб, шарт-шароит яратиб берган ва бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Н.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+