platina.uz

Халқаро қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга олиб келинди

Аёлларни фоҳишаликка юбориб, халқаро қидирувда бўлган аёл Малайзияда қўлга олинди.

Жамият
20 май 2023 йил
Халқаро қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга олиб келинди

Куала-Лумпурдан Тошкентга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамкорлигида одам савдоси бўйича халқаро қидирувда бўлган ва кўп йиллар Малайзияда яшириниб юрган жиноятчи олиб келинди.

Аёл фирибгарлик йўли билан хорижда яхши маошли ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, қизларни Малайзияга олиб бориб, ўз шериклари билан жабрланганларнинг паспортларини зўрлик билан олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Гумонланувчи Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорликдаги тадбирлар ҳамда тезкор-ахборот кўмаги, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси дипломатик миссиясининг бевосита ёрдами натижасида қўлга олинди. Келишилган ҳаракатлар туфайли қидирувдаги аёлни қўлга олиш ва Малайзия расмлари жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунча уни ҳибсда сақлаш мумкин бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл судда адолат қарор топиши учун Тошкент шаҳригa етказиб олиб келиш мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+