platina.uz

Сурхондарёда шифохонада беморга жисмоний куч ишлатган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Вилоят прокуратураси мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилаётганини маълум қилди.

Жамият
20 май 2023 йил
Сурхондарёда шифохонада беморга жисмоний куч ишлатган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Cурхондарёда ИИБ ходими тиббий даволаш муассасида беморга куч ишлатгани ҳақида хабар бергандик.

Вилоят прокуратураси хабар беришича, ИИБ ходими тиббий даволаш муассасасида беморга жисмоний куч ишлатгани билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланди.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, 2023 йил 19 май куни ЖКнинг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)1-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+