Ўзбекистон Тожикистон билан муҳим шартнома имзолади

Ўзбекистон Тожикистондан 1,285 млдр. кВт/соат электр қуввати импорт қилади. Икки давлат компаниялари 2023 йил май-сентябрь ойларида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги шу ҳақда хабар берган.

Сиёсат
18 май 2023 йил
Ўзбекистон Тожикистон билан муҳим шартнома имзолади

Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистонда энергетика ва сув ресурслари барқарорлигини ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Барқи Тожик” компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойларида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

“Барқи Тожик” ОАХКнинг 2020 йил 13 июлдаги хатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайгани, натижада Нурек ГЭС сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайгани боис, 2020 йил 16 июлдан бошлаб, Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.

Натижада 2021 йил май-сентябрь ойларида 1 143,6 млн кВт/соат, 2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн кВт/соат электр энергияси импорт қилинган холос.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+