Телеграмда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео жойлаштириб келган гуруҳ қўлга олинди
"Телеграм" мессенджерида "Hello Tashkent, salam Tashkent" номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео тасвирларни жойлаштириб келганлар аниқланди. Киберхавфсизлик маркази фуқароларга мурожаат билан чиқди.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан "Телеграм" мессенджерида "Hello Tashkent, salam Tashkent" номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео тасвирларни жойлаштириб келган гуруҳ аниқланиб, қўлга олинди.
Гуруҳ ва канал бошқарувчилари жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган. "Hello Tashkent, salam Tashkent" гуруҳ ва каналларидан жабрланган фуқаролар 102 қисқа рақами ёки +998991176087 рақамлари орқали хабар беришларини сўралмоқда.
"Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади хабарда.