platina.uz

Фарғонада ишчини тупроқ босиб қолди

ФВВ маълум қилишича, бу ҳолат хандақ қазишда хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузиш натижасида содир бўлган.

Жамият
16 май 2023 йил
Фарғонада ишчини тупроқ босиб қолди

16 май куни соат 11:50 да Фарғона вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ёзёвон тумани «Юқори Сойбўйи» маҳалласида бир кишининг устига тупроқ кўчиб тушгани ҳақида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, бу ҳолат хандақ қазишда хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузиш натижасида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан Фарғона вилояти ФВБ қутқарув отрядлари етиб келган.

Кўчиб тушган тупроқ бир неча дақиқаларда олиб ташланди. Қайд этиш жоизки, қутқарувчиларга воқеага гувоҳ бўлган шахслар ҳам ёрдам кўрсатишган.

Маълум бўлишича, жабрланувчи субпудратчи ташкилот ходими бўлиб, хандақ қазиш вақтида хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. У тан жароҳатлари олган бўлсада, шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+