Бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлмаган – ИИВ
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлмаган, аммо тартибсизлик кузатилган. Ички ишлар вазирлиги ҳолатга ойдинлик киритди.
Жамият
15 май 2023 йил
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 майда Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни сўнгида ташкилотчилар томонидан мухлисларга текинга чарм қўлқоп тарқатиш маросимида, мухлислар бир-бирларига навбат бермасдан тартибсиз ҳаракат қилганлар.
“Тадбир ташкилотчилар томонидан қисқа фурсатда тартиб тикланиб, жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмаган”, — дейилади хабарда.