ЖЧ-2023. Икки нафар боксчимиз навбатдаги олтин медалларга эга бўлишди
Яна бир ўзбекистонлик боксчи Ойбек Жўраев финалда мағлубиятга учраб, кумуш медали ҳамда 100 минг АҚШ доллари мукофотини қўлга киритди.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида сўнгги кунги финал баҳслари бошланди.
Ўзбекистонлик боксчилардан -54кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга ютқазиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
-57 кг вазнда Абдумалик Ҳалоков эса кубалик Саидел Ҳортадан 5:0 ҳисобида устун келиб, Ўзбекистон ҳисобига 4-олтин медални келтирди.
-63,5 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионати финал жанги ўтказилди. Унда Ўзбекистон вакили Руслан Абдуллаев мўғулистонлик Чинзориг Батарсухга қарши жанг қилди. Ҳакамлар якунда Абдуллаев ғалаба қозонганини қайд этди.
Шу тариқа Абдуллаев ЖЧ—2023 да Ўзбекистон ҳисобига 5-олтин медални ёзиб қўйди. У, шунингдек, олтин медаль учун 200 минг долларга эга чиқди.