Бухородаги чўлда аёл бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрланди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахслар ушланган.
Тармоқларда бир аёлни бир неча шахслар куч ишлатиш йўли билан зўрламоқчи бўлаётганликлари акс этган видео тарқалди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, 2023 йилнинг 30 март куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон тумани "Сармижон" маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Д.Б. таниши шу маҳаллада яшовчи, 1991 йилда туғилган С.Г. исмли аёлни туманнинг "Қорахони" маҳалласи "Жилвон" чўл ҳудудига олиб бориб, унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлиб, ўзи билан бирга борган шериги томонидан ҳолатни видео тасвирга олиб, ушбу видео тасвир орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа 3 нафар танишлари билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 121-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПК. нинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.