Бошқа партия яна бошқа партия номзодини қўллаши қонунийми?
"Миллий тикланиш" партиясининг Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаши қанчалик қонуний экани бўйича кенг муҳокамалар бўляпти.
"Сиёсий партиялар тўғрисида"ги қонуннинг 4-моддасида "Ўзбекистон Республикаси Президенти республика барча фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишининг кафили сифатида президентлик ваколатларини бажариш муддати давомида сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни тўхтатиб туриши ёхуд бутунлай тўхтатиши шарт", дея белгиланган.
Президент ўз ваколатини амалга ошираётган пайтда ҳеч бир сиёсий партия аъзоси бўлмайди. Яъни партиясиз бўлади.
Шу маънода, "Миллий тикланиш" демократик партиясининг бўлажак сайлов учун Шавкат Мирзиёев номзодини илгари суриш ҳақидаги қарори қонунга зид эмас.