platina.uz
Сиёсат

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳамкорликдаги автомобил заводи қурилишига старт берилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров янги автомобил заводи пойдеворига капсула жойлади.

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳамкорликдаги автомобил заводи қурилишига старт берилди

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров Чуй вилоятига ишчи сафари доирасида Ак-Суу қишлоғида “Алтын Тулпар Унаа Курулуш” енгил автомобиллар ва тижорий техника йиғувчи ва ишлаб чиқарувчи янги завод пойдеворига тантанали капсула жойлаш маросимида қатнашди.

Вазирлар Маҳкамаси раиси қатнашчиларни қутлаш учун сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларига икки биродар халқ ўртасидаги бирликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.

“Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик янги даражага кўтарилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги келишувларимиз доирасида ўзаро борди-келдилар кўпаймоқда. Бугун енгил автомобиллар ва тижорий техника йиғувчи ва ишлаб чиқарувчи янги завод пойдеворига капсула жойланаётгани ҳам шунинг исботидир. Бу икки мамлакат учун ҳам муҳим стратегик лойиҳа”,- деди Акилбек Жапаров.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг 2023 йил январ ойида Қирғизистон Республикасига расмий сафари чоғида Қирғизистон Республикаси ҳудудида завод қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров икки ой аввал Ўзбекситондаги UzAuto Motors заводида бўлиб, иш жараёни билан танишган эди.

“Алтын Тулпар Унаа Курулуш” енгил автомобиллар ва тижорий техника йиғувчи ва ишлаб чиқарувчи заводи дастлабки босқичда йилиги 10 000 автомобил ишлаб чиқаради, 1000 дан зиёд иш ўринлари очилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid