Умра зиёрати тўхтатилди
Саудия Aрабистонида 2023 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёрати маълум муддатга тўхтатилди.
Жамият
10 май 2023 йил
Ўзбекистон Умра зиёратлари Aссоциацияси маълум қилишича, Саудия Aрабистони Подшоҳлиги 5 майдан Умра сафарига виза беришни тўхтатган.
Ассоциация доимий тартиб шундайлигини, яъни Умра сафарига виза берилиши Муҳаррам ойигача яъни 20 июлгача тўхтатилган. Бу ҳақда Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги расман эълон бермаган бўлса-да, амалда виза бериш тўхтатилганини урғулаган ассоциация.
Маълум қилинишича, 15 майдан кейин Макка шаҳрига кириш ҳам расман тўхтатилади ва Маккада яшаш рухсатномаси бор одамларгина шаҳарга киритилади.