platina.uz
Жамият

“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди

Мазкур портал фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб ҳужжатларни расмийлаштириш, зарур ташкилотларга мурожаат қилиш каби бюрократик жараёнларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради. 

“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди

“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди.

Ўзбекистон фуқаролари эндиликда ҳаж ва умра сафарларига онлайн тарзда навбатга ёзилиш имконига эга бўлди.

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, талабгор 2 хил усулда, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва www.haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.

Мазкур портал фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб ҳужжатларни расмийлаштириш, зарур ташкилотларга мурожаат қилиш каби бюрократик жараёнларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради. Лойиҳа ҳаж ва умра сафарларини ташкил этишда қулайлик, шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, Ҳаж–2026 мавсуми учун янги тартиб жорий этилди.

Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсуми учун янги тартибни жорий этди.

Унга кўра, 2026-йилги Ҳаж сафарига борувчи ҳар бир зиёратчига “Нусук” платформаси орқали олинган тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилган тақдирда ҳаж визаси расмийлаштирилади. Мазкур тартиб ҳаж зиёратчиларининг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid