platina.uz

“Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилади

Бу тартиб 2023 йил 8 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.

Сиёсат
8 май 2023 йил
“Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилади

2023 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.

“Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилиши назарда тутилди. Бунда, портал ва унинг мобил иловасида фуқаро ва тадбиркорлар учун қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш, уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти бўлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+