platina.uz

Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони очиқланди

Жорий йилнинг 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 174 нафар уруш ва фронт орти қатнашчилари истиқомат қилишмоқда.

Жамият
8 май 2023 йил
Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони очиқланди

Уларнинг 25 нафари 100 ёшдан ўтган. Қатнашчиларнинг энг кичиги 78 ёшда, энг каттаси эса 112 ёшда. Энг кўп қатнашчилар Тошкент шаҳрида бўлиб, 55 нафарни ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикасида эса ҳозирда қатнашчиларнинг фақат 3 нафари ҳаёт.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаторийсига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олади ҳамда Ғалаба боғидаги "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуасида гул қўяди.

Эртага – 9 май куни эса бутун Ўзбекистон бўйлаб Хотира ва қадрлаш куни нишонланади.

Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг фронтга қўшган ҳиссаси ёдга олиниб, урушда ва уруш оқибатларидан ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан уруш қатнашчиларига 9 май байрами муносабати билан 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши маълум қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+