Энди Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ID-карта билан ўтиш мумкин бўлади

Қирғизистон Жогорку Кенешининг депутатлари "Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳати тўғрисида 2006 йил 3 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилди.

Сиёсат
4 май 2023 йил
Энди Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ID-карта билан ўтиш мумкин бўлади

Келишув 2023 йил 27 январда Бишкек шаҳрида имзоланган эди.

Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиевнинг таъкидлашича, томонларнинг юқоридаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомаси фуқароларнинг икки давлат ҳудудига кириши, чиқиши, транзит ўтиши, ҳаракатланиши ва бўлиб туриши учун ҳужжатлар рўйхатини янгилашни назарда тутади. Унинг сўзларига кўра, ўзгартиришлар киритиш зарурати Битим иштирокчи давлатлари томонидан биометрик паспортларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ. Протоколнинг ратификация қилиниши икки давлат фуқароларининг ўзаро саёҳатлари учун қулай шароит яратади, чунки у давлатларнинг ҳудудига кириш, чиқиш, транзит қилиш, ҳаракатланиш ва бўлиш учун ID-картадан йўл ҳужжати сифатида фойдаланишни назарда тутади.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда 60 кунгача визасиз юра олиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+