Референдумда қонунбузилиш бўйича 7 та хабар келиб тушди
Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида ўтган брифингда айтилишича, жами 7 та ҳолатда референдум қонунчилиги бузилиши ҳақида хабарлар тушган.
Айтилишича, кеча жами 7 та мурожаат қонун бузилишини аниқлаш ҳақида мурожаат келиб тушди. 1 таси 1007 қисқа рақамига фуқаро томонидан, титтаси Марказий сайлов комиссияси томонидан, 5 таси интернет тармоғида аниқланган.
Шундан 7 тадан 4 таси ўз тастиғини топмади. Қолганлари эса ўрганилмоқда. Жумладан, Тошкентдаги 16 та бюллетенни бузиб, ўзи тўлдирган аёл ҳақида аёлга қонуний чора кўрилиши айтилди.
Референдумга тайёргарликнинг илк кунидан қонунийликни таъминлашда 3000 ходим прокуратураники ва 235 нафар алоҳида тайёрланган ишчи гуруҳ республика миқиёсида фаолият олиб борди.
24 соатлик узлукзиз навбатчилик иш олиб борилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга иш олиб борилиб, жамоат тартиби таъминланди.