platina.uz
Жамият

Бухорода сохта авиачипталарни сотган шахс ушланди

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларга "Самарқанд — Москва" авиарейси электрон чиптасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ҳақиқий бўлмаган электрон чипталарни тақдим қилиш орқали уларнинг ҳар биридан 2.450.000 сўмдан пул олган.

Бухорода сохта авиачипталарни сотган шахс ушланди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида сохта чипталарни пуллаган шахс ушланди.

Маълум қилишинича, “Деча“ маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган т.т. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2023 йил 31 март куни И.А., ҳамда И.Р. исмли фуқароларнинг ишончига кириб, уларга "Самарқанд — Москва" авиарейси электрон чиптасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ҳақиқий бўлмаган электрон чипталарни тақдим қилиш орқали уларнинг ҳар биридан 2.450.000 сўмдан жами 4.900.000 сўмлик пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Шунингдек, у ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Р.З. исмли фуқарони ҳам ишончига кириб, унга "Самарқанд-Москва" авиарейси электрон чиптасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ҳақиқий бўлмаган электрон чипта тақдим қилиш орқали 2.750.000 сўм пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid