Хорижда овоз бериш ҳақида маълумот берилди
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев айни пайтда бўлиб ўтган брифингда 40 та хорижий давлатда 1003 та жойда референдум участкалари ташкил этилганини маълум қилди.
19-26 апрель кунлари муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди. Хусусан, 40 та хорижий давлатда 1003 та жойда референдум участкалари ташкил этилди.
Баҳромжон Аълоевнинг қайд этишича, хорижий мамлакатларда 500 дан зиёд брифинг ўтказилган. Қолаверса, чет эл телевидениеларига Ўзбекистон МТРКнинг бир қатор ходимлари юборилди ва хорижда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнлари МТРКнинг тегишли каналларида тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
Кейинги брифинг соат 11:00 да бўлиб ўтади. Унда Ички ишлар вазирлигидан тегишли мутасаддилар томонидан референдум пайтида хавфсизлик ва бошқа жараёнлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.