Овоз берган сайловчилар 81,39 % ни ташкил этди
Соат 17:00 га қадар аҳолининг 15 млн. 802 минг 95 нафари, яъни 81,39 % қисми овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Сиёсат
30 апрель 2023 йил
Эслатиб ўтамиз: соат 15:00 га қадар аҳолининг 14 млн. 206 минг 021 нафари, яъни 73,17 % қисми овоз бериб бўлганди.
Бугун соат 13:00 га қадар аҳолининг 12 млн. 83 минг 105 нафари, яъни 62,24 % қисми овоз бергани маълум қилингани ҳолда бу кўрсаткич референдум ўтди, деб ҳисобланиши учун етарли натижа эканлиги таъкидланган.