platina.uz

Касаллиги туфайли референдумга бора олмаса, нима бўлади?

Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев референдум бошланишига оид брифингда маълумот берди.

Сиёсат
30 апрель 2023 йил
Касаллиги туфайли референдумга бора олмаса, нима бўлади?

Қайд этилишича, овоз бериш бюллетенида битта савол: "Конституциявий қонунни қабул қиласизми?" деб ёзилган бўлади.

Қолаверса, Марказий сайлов комиссияси ва участкалар ўртасида кун давомида мунтазам алоқалар ўрнатилгани, бир қатор юртдошларимиз муддатдан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланилгани ҳам айтиб ўтилди.

Референдум округларида фуқароларни биометрик индентификация қилиш тизими жорий этилди. Айтилишича, овоз бериш қонунчилик ва халқаро талабларга тўла мос тарзда бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, овоз бериш жараёнларида фуқароларга ҳеч ким, ҳеч қандай таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга. Айрим фуқаролар саломатлигига тўғри келмасдан, референдум участкаларига кела олмаган тақдирда, кўчма овоз қутиси орқали ўша фуқаронинг уйига борилади ва овоз берилади.

Референдумни 383 нафар халқаро ва 143 мингдан зиёд маҳаллий кузатувчилар назорат қилиб бормоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+