Бокс. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2023да иштирок этадиган таркиби эълон қилинди
Терма жамоанинг якуний рўйхатидан 13 нафар боксчи жой олди.
Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби аниқ бўлди.
Хабарингиз бор, 30 апрель - 14 май кунлари Тошкент шаҳри илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Терма жамоамиз мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчиларимиз номини аниқлаб олди.
Унга кўра, ўз юртимизда ўтказиладиган жаҳон биринчилигида иштирок этиш бахтига қуйидаги боксчиларимиз сазовор бўлишади:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Ойбек Жўраев
-57 кг: Абдумалик Халoков
-60 кг: Мужибилло Турсунов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Саиджамшид Жафаров
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов