Қайси вазирлик бюджет очиқлигида фаол, қай бири қолоқ?
Хусусан, танлов асосида ўрганилган 133 та ташкилотлар томонидан расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган маълумотларнинг 2022 йил 10 февраль ҳолати бўйича жойлаштирилиши таҳлил қилинганда, қуйидагилар аниқланган:
- 66 та вазирлик ва идорада тегишли маълумотлар тўлиқ равишда жойлаштирилган;
- 13 та вазирлик ва идорада тегишли маълумотлар қисман тақдим қилинган;
- 54 та вазирлик ва идорада эса тегишли маълумотлар умуман жойлаштирилмаган.
Ушбу тақдимномаларга асосан ҳудудий ҳокимликларда маълумотларни веб-сайтларга жойлаштиришда хато ва камчиликларга йўл қўйган 83 нафар масъул ходимга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси ҳамда 2 нафар масъул ходимга нисбатан “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган.
2022 йил III чорак давомида 137 та давлат ташкилотлари ўрганилиб, 95 та ташкилот (69%) томонидан барча маълумотларни жойлаштиргани, 22 таси (16%) маълумотларни тўлиқ жойлаштирмагани ҳамда 20 таси (15%) маълумотларни умуман жойлаштирмагани аниқланди.
Натижада, Ҳисоб палатаси томонидан Низом талабларига риоя қилмаган 11 та вазирлик ва идораларнинг 12 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1757-моддаси (Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, судларга мурожаат қилинди ва уларнинг тегишли қарорлари чиқарилишига эришилди.
2022 йил IV чорак якунлари бўйича 134 та вазирлик ва идораларнинг бюджет жараёнининг очиқлиги соҳасидаги фаолияти ўрганилди. Ушбу давр мобайнида, 72 таси давлат ташкилоти маълумотларни тўлиқ жойлаштиргани, 24 таси – тўлиқ жойлаштирмагани ва 38 таси – умуман жойлаштирмагани аниқланди.
Ҳисоб палатаси юқорида келтирилган давлат ташкилотлари томонидан бюджет жараёнининг очиқлигига доир маълумотларни расмий веб-сайтларга ўз вақтида ва тўлиқ жойлаштирилишини таъминлади.