platina.uz
Жамият

Бухорода 2 та йирик шамол электр станцияси қурилади

Бухорода 2 та йирик шамол электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 174 млн долларлик шартнома имзоланди.
Бухорода 2 та йирик шамол электр станцияси қурилади

Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида 2 та йирик шамол электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 174 миллион АҚШ доллари миқдорида заём битимлари имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол турбиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу станциялар ишга туширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик шамол энергияси лойиҳасига айланади.

Маълумот учун: 2 та шамол электр станциясининг ишга туширилиши натижасида йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинишига эришилади.

Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid