CAFA Nations Cup халқаро турнирига қуръа ташланди

Биринчи маротаба ўтказилаётган мусобақада жами 7 миллий жамоа иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳ беллашувларини Тошкентда ўтказади.
Спорт
26 апрель 2023 йил
CAFA Nations Cup халқаро турнирига қуръа ташланди

Бугун, CAFAнинг бош офиси жойлашган Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида илк марта ўтказилаётган CAFA Nations Cup халқаро турнирига қуръа ташланди. 

Ушбу мусобақада жами 7 миллий жамоа иштирок этади.

Қуръага кўра, Тошкент мезбонлигида ўтадиган "А" гуруҳидан Ўзбекистон миллий жамоаси, Тожикистон, Туркманистон ва Уммон жой олди. 

Бишкек мезбонлигидаги "В" гуруҳидан эса Қирғизистон, Эрон ва Афғонистон ўрин олди. 

Маълумот учун, гуруҳ босқичи 10-11, 13-14, 16-17 июнь кунлари бўлиб ўтади. Финал ва 3-ўрин учун ўйин эса 20 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+