Хитой ўз элчиси баёнотини инкор қилди, суҳбат эса ўчирилди
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Франциядаги элчисининг собиқ иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билдирувчи сўзларини инкор қилиб чиқди.
Жаҳон
24 апрель 2023 йил
“Хитой барча мамлакатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомининг мақсад ва тамойилларини қўллаб-қувватлайди”, дейилади Хитой ТИВ баёнотида.
Бунинг ортидан Франциядаги Хитой элчихонаси бугун элчининг хитой ва француз тилларида жойлаштирилган сўзларининг тўлиқ стенограммасини ўзининг расмий WеChat саҳифасидан ўчирди. Суҳбат элчихонанинг расмий сайтида ҳам чоп этилмади.
Аввалроқ элчи Лу Шай собиқ иттифоқ давлатларининг ҳақиқий мустақиллигини шубҳа остига олган ва "халқаро ҳуқуқий мақомга эга эмас"лигини айтган эди.