Баҳорнинг қоқ ўртасидаги совуқ қишлоқ хўжалигининг қанчасини зарарлади?
Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари юртимизда кузатилган совуқ об-ҳаво сабаб кўпчилик “бу йил мева ва сабзавотлар тақчил бўлиши ҳамда нархи қимматлашиши мумкин” деган хавотирда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти кичик илмий ходими Мирносир ИСРОИЛОВ батафсил изоҳ берди.
Жамият
21 апрель 2023 йил
Мутахассиснинг маълум қилишича, баҳорнинг қоқ ўртасида кузатилган ҳарорат пасайиши ток ўсимликларининг асосан бир йиллик новдаларига таъсир қилган. Мевали ўсимликлар эса зарарланмаган.
Демак, аҳоли орасидаги “бу йил мева ва сабзавотлар тақчил бўлиши ҳамда нархи қимматлашиши мумкин” деган хавотирларга ўрин йўқ.
Фақат ҳосилдорликни агротехника тадбирлар орқали сақлаб қолиш ҳамда келаси йиллар учун новдалар ўсиши, ривожланиши таъминланиши керак.