Мутахассис ижтимоий тармоқларда тарқалган рўйхат ҳақида муҳим ҳақиқатни очиқлади

Воҳидхон ИСМОИЛОВ, Сейсмология институти профессори:
– Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу рўйхат махфий эмас.
Бутун Ўзбекистон ҳудудидаги қурилиш объектлари айнан рўйхатда белгиланган зилзилабардошлик параметрлари асосида қурилади.
Яъни Ўзбекистоннинг бирорта вилоятида максимум 7 баллик зилзила бўлиш хавфи мавжуд бўлса, у ерда 5 ёки 6 баллик зилзилага мослаб иншоот қурилмайди. Айнан 7 ёки ундан юқори магнитудали ер қимирлашига мослаб бино қурилади. Бу рўйхат доимий тарзда эълон қилиб келинган ва ортиқча ваҳимага ҳожат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кучли зилзила бўлиши хақида тарқалган хабарларга мутахассис муносабатини маълум қилгандик.