МегаФон Ўзбекистон ҳавосини назорат қилади
Россиянинг "МегаФон Экология" компанияси Оҳангарон шаҳридаги ҳаво сифатини назорат қилади.
Жамият
12 апрель 2023 йил
Автоматлаштирилган мониторинг мажмуаси чанг датчиклари, газ анализаторлари ва об-ҳаво станциясидан иборат. Ускуналар шаҳардаги болалар стадиони яқинига ўрнатилган.
Айтилишича, атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар (масалан, чанг), азот ва олтингугурт диоксиди, углерод оксиди концентрацияси, шунингдек, ҳарорат, намлик, босим, ёғингарчилик интенсивлиги, шамол тезлиги ва йўналиши кўрсаткичлари назорат қилинади.
Ўлчовлар ҳар беш дақиқада амалга оширилади, кўрсаткичлар реал вақт режимида мижознинг бошқарув серверига ва Ўзбекистон экология қўмитасига автоматик режимда узатилади. Аммо бу ҳақда ҳозирча Табиат ресурслари вазирлиги маълумот бермаган.