Сенаторлар аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилишди
Янги қонун билан 6 турдаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда.
Жамият
6 апрель 2023 йил

Қуйидаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда:
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115-модда);
- таклиф этилмоқда: 60 млн сўмгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- амалда: 15 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари)
Номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (118, 119-моддалар);
- таклиф: 1-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
- амалда: 1-қисми 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).
Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда);
- таклиф: 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш, оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси.
- амалда: 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари)
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда);
- таклиф: 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш. Оғирлаштирувчи ҳолатларда – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
- амалда: 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш
- ёхуд озодликдан маҳрум қилиш)
16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда);
- таклиф: 1-қисми 2 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш. Агар ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
- амалда: 1-қисми 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари).
Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш (130-модда);
(таклиф: 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш)
- 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
- амалда: 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш