platina.uz

“Энди вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиладиган оғир жиноят ҳисобланади” – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёевага кўра, “Бу ўзгаришлар учун ҳаракатлар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда ҳамда бу қийин ва узоқ йўлнинг ҳали бошланиши”.
Жамият
6 апрель 2023 йил
“Энди вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиладиган оғир жиноят ҳисобланади” – Саида Мирзиёева

Сенатда болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллагани ҳақида Саида Мирзиёева муносабат билдирди.

"Бугун Сенат болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Кураш ҳамма учун жуда қийин кечди.

Президент имзолагач, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилаётган ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, биз ниҳоят тажовузкорларни жавобгарликка тортиш орқали аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қила оламиз.

Эндиликда вояга етмаган шахс билан алоқа жамоат хавфи бўлмаган жиноятлар тоифасидан оғир жиноят қаторига ўтди.

Биз вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган ва қамоқдан қутулиб қолмоқчи бўлганлар учун бўшлиқларни ёпамиз. Энди бу қилмиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу эса давлат ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий курашаётгани ҳақида жиноятчиларга яққол ишора!

Қонун билан боғлиқ жараёнларга алоқадор бўлган ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бу ўзгаришлар учун ҳаракатлар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда ҳамда бу қийин ва узоқ йўлнинг ҳали бошланиши.

Биз ижтимоий меъёрларни, жамият сифатида ўзимизни ўзгартирамиз. Давлатнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаммасиз энг заиф қатламларни ҳимоя қилишимиз шарт".

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+