platina.uz

“2020 йилда 156 та, 2021 йилда 243 та номусга тегиш жинояти содир этилган” – Сенат раиси

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенати ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида мудҳиш рақамлар янгради.
Жамият
6 апрель 2023 йил
“2020 йилда 156 та, 2021 йилда 243 та номусга тегиш жинояти содир этилган” – Сенат раиси

Ялпи мажлис кун тартибига 13 масала киритилган бўлиб, шундан 8 таси қонунлардир. “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шулар жумласидан.

“2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 000 дан зиёд мурожаат келиб тушган. Уларнинг 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир бўлган. Бироқ афсуски, шу кунгача Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик бўйича жавобгарликка тортувчи алоҳида норма бўлмаган. Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан ён-атрофимизда бўлаётган мудҳиш ва жирканч ҳолатларни олайлик. 2020 йилда 156 та, 2021 йилда 243 та номусга тегиш жинояти содир этилган. Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши, Хоразмдаги болалар уйи воқеаси (куни кеча бўлган), Сергели туманида она 3 нафар фарзанди билан бирга юқори қаватдан ташлаб ўз жонига қасд қилган... Яна давом эттириш мумкин.

Лекин хулоса қилиш мумкинки, жамиятимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини шиончли ҳимоя қилишга қодир бўлган ҳамда вояга етмаган болаларга нисбатан зўравонлдик ҳолатларига қарши турадиган янада мустаҳкам ва қатъий қонунларга эҳтиёж бор“ – деди Сенат раиси Танзилла Нарбаева қонун лойиҳаси муҳокамасида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+