platina.uz

Саида Мирзиёева талаба қизларнинг ҳуқуқларига эътибор қаратди

Саида Мирзиёева Олий таълим фан ва инновациялар вазири билан Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чораларини муҳокама қилди.
Жамият
5 апрель 2023 йил
Саида Мирзиёева талаба қизларнинг ҳуқуқларига эътибор қаратди

Тармоқларда Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани ҳақида хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда муҳокамалар марказида бўлиб турган масалага Президент администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева эътибор қаратди. Мирзиёева Олий таълим фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан мазкур масалани муҳокама қилди.

"Жумладан, Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чораларини муҳокама қилдик.

Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир", - деб муносабат билдирди Мирзиёева.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+