platina.uz
Жамият

“Хоразм иши” бўйича протест 6 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади

Олий суд Бош прокуратура киритган протест доирасида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган жиноят ишига оид суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтишини маълум қилди.
“Хоразм иши” бўйича протест 6 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади

Бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушди.

Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади.

"Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади", - дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid