platina.uz

ЖССТ рўзадорларни айрим овқатлардан воз кечиб туришини тавсия қилди

Шунингдек, Рамазон ойида қандай маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат берилди.
Жамият
3 апрель 2023 йил
ЖССТ рўзадорларни айрим овқатлардан воз кечиб туришини тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялар саҳарлик ва ифторлик учун таом тайёрлашга доир маслаҳатларни ҳам ўз ичига олади.

Жумладан:

Ёғли маҳсулотлар, айниқса, чарви ёки қуйруқли гўшт, қатламали, ёғ/маргарин ёки сариёғ қўшилган хамирдан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш керак.

Масаллиқларни қовуриш ўрнига, овқат тайёрлашнинг бошқа, масалан, буғда, соусда пишириш, кам миқдордаги ёғда қовуриб, печда қизартириш каби усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Таркибига меъёрдан ортиқ туз қўшилган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг.

  • Сосиска, колбаса, дудланган, қайта ишланган ва тузланган гўшт;
  • балиқ маҳсулотлари,
  • зайтун меваси, шўр бодринг,
  • тузли пишлоқлар, газаклар,
  • майонез, кетчуп ва хантал қўшилган салатлар,
  • соуслар шулар жумласидандир.

Овқат тайёрлашда туздан иложи борича камроқ фойдаланиш ва туздонни стол устидан панага олиб қўйиш тавсия этилади.

Пиширилаётган таомлар таъмини яхшилаш учун турли ўт ва зираворлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+