Боксчиларимиз халқаро мусобақада 2 та олтин медалига сазовор бўлди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Ҳейдар Алиев-2023" халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада 10 га яқин мамлакат боксчилари иштирок этишди. Мусобақа якунга кўра, турнирда 8 нафар иштирокчи билан қатнашган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси вакиллари 7 та медалга эга чиқишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-57 кг: Паҳлавон Иброҳимов
-60 кг Фирузжон Садуллаев
Кумуш:
-46 кг: Бехруз Қурбонов
-52 кг: Иброҳим Гиясов
-60 кг: Сардор Саидакбаров
-70 кг: Муҳаммадсаид Ғуломов
Бронза:
-50 кг: Шоҳжаҳон Қаҳҳоров.
Мураббийлар: Шаҳзод Хидиров, Маъруфжон Музаффаров.
Ҳамюртимиз Маъруф Урдушев турнирда ҳакам сифатида ишлади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Беҳруз Қурбонов мусобақанинг энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилди.