Индонезия 2023 йилги U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум бўлди
ФИФА қарорига кўра, Индонезиядан 2023 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмайди.
Спорт
30 март 2023 йил
ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Индонезия футбол ассоциацияси (ПССИ) президенти Эрик Тоҳир ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, ФИФА ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Индонезияни 2023 йилги ФИФА U-20 Жаҳон чемпионати 2023™ мезбонлигидан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Маълум қилинишича, янги мезбон имкон қадар тезроқ эълон қилинади, турнир саналари ҳозирча ўзгаришсиз қолмоқда. Индонезияга қарши потенциал санкциялар ҳақида ҳам кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.