Евродавлатлар яна бир йил газ тежашга қарор қилди
Европа иттифоқига аъзо давлатлар табиий газдан фойдаланишни 15 фоизга кўнгилли равишда қисқартириш келишувини яна 12 ойга узайтиришга қарор қилишди.
Жаҳон
28 март 2023 йил
ЕИ кенгаши масъулларининг айтишича, бундай чора кейинги йил қишга захира тайёрлаш учун амалга оширилган. Шу тариқа европаликлар 2024 йил 31 мартгача ўз хоҳишлари билан одатий газ истеъмолини 15 фоизга қисқартиради.
Россия - Украина уруши оқибатида 2022 йилда Европа иттифоқи русларга санкциялар қўллаган, бунга жавобан Россия уларни газдан узиб қўйганди. Чунки Европани газ билан Россия таъминлаб турарди.
Ўша пайтда кўпчилик мутахассислар Европа энди қишда совуқ қотади, музлайди, катта талафот билан чиқади, дея таъмин қилганди. Аммо ундай бўлмади, ЕИ аҳолиси яна бирлашиб, оқилона ва сабр билан баҳорга етиб келишди.