Фарғонада 145 нафар абитуриентнинг имтиҳондан мажбуран йиқитилганлиги сабаблари маълум бўлди
Аввалроқ Адлия вазирлиги қоидабузар абитуриентларнинг 5-7 йилга имтиҳондан четлаштирилишини рад этгани ҳақида хабар бергандик.
“Бу масала кўп ўрганилди. Имтиҳонларни ташкил этиш тест маркази томонидан амалга оширилади. Баъзи олийгоҳларда тест имтиҳонларидан ташқари ижодий имтиҳонлар ҳам мавжуд. Шу нуқтаи назардан уларнинг имтиҳон жавоблари Давлат тест марказининг конкурсларни шакллантириш базасига киритади. Биз ўша киритилган маълумотларни электрон ва қоғон шаклида расмий тасдиқланган тарзда оламиз.
Энди Фарғонадаги ҳолатда ОТМ томонидан тизимга нотўғри киритилганлиги туфайли бу жараён содир бўлган ва ўқувчилар талабаликка қабул қилинди” деди Мажид КАРИМОВ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Аббос ИМОМОВ