Адлия вазирлиги қоидабузар абитуриентларнинг 5-7 йилга имтиҳондан четлаштирилишини рад этди – Билимни баҳолаш агентлиги
Бир йил Давлат тест маркази Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда тақиқланган воситалардан фойдаланган абитуриентлар учун қонуний чоралар кўриш йўллари устида ишлаётганини маълум қилганди. Қонуний чоралар сифатида эса имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши назарда тутилаётганди. Аммо айни пайтгача ушбу тартиб амалга татбиқ этилмади. Аммо бунинг сабаби ҳақида Давлат тест маркази бирор маълумот бермаган.
Айни пайтда Билимни баҳолаш агентлиги масъуллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу вазиятга ойдинлик киритилган. Бу ҳақда platina.uz журналисти Аббос Имомов хабар қиляпти.
Масъулларнинг изоҳига кўра, назарда тутилган янги тартиб Адлия вазирлиги томонидан рад этилган. Адлия вазирлиги таклиф этилган тартиб, яъни имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши инсон ҳуқуқларига тўғри келмаслигини сабаб қилиб кўрсатган.