platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 9 баллик зилзила бўладими?

Республикамиз ҳудудларида 6 баллдан 9 баллгача зилзила бўлиши мункинлиги ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқлар жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Қолаверса, ер силкиниши мумкин бўлган 359 шаҳарнинг рўйхати кўлчиликни саросимага солиб қўйди. Platina.uz ушбу хабарларнинг ҳақиқатга не чоғлик яқинлигини аниқлаш мақсаддида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов билан боғланди.
Ўзбекистонда 9 баллик зилзила бўладими?

“9 баллик зилзила содир бўлиши ҳақидаги рўйхат вазирлик томонидан эълон қилинмаган. Бундай хабарлар “фейк" ҳисобланади. Ҳеч ким зилзиланинг қачон ва қаерда содир бўлишини олдиндан айта олмайди”, дейди Содиқов.

Эслатиб ўтамиз, ФВВ аввалроқ ҳам аҳолини огоҳлантириш билан чиққан ва юртимизда кучли зилзила бўлиши ҳақида хабарлар ҳақиқатга яқин эмаслигини маълум қилганди.

Шунингдек, юртимизда кузатилган 5 балли зилзилалар ҳақида мутахассис муҳим ҳақиқатни айтгани ҳақида ҳам маълумот бергандик.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid