Нархлар барқарорлигини таъминлашга доир имтиёз муддати узайтирилди – Президент фармони
Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди.
Жамият
24 март 2023 йил
Президентнинг жорий йил 23 мартдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Жумладан:
- йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
- пишлоқ ва твороглар;
- янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
- янги олма, нок ва беҳи;
- буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
- какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
Эслатиб ўтамиз, илгари мазкур муддат Президентнинг 2022 йил 31 майдаги фармонига асосан 2023 йилнинг 1 июлига қадар эди.