Йогурт истеъмоли диабет хавфини камайтиради
АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ушбу маълумотни тасдиқлади.
Мунтазам равишда йогурт истеъмол қилиш 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини камайтириши мумкин. Бу ҳақда жума куни АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) маълум қилди.
Қарор Dannon, Activia, Wallaby Organic ва Silk каби йирик брендлар ортидаги озиқ-овқат гиганти Danone компаниясининг 2018 йилда қилган илтимосига жавобан қабул қилинди.
Danone петициясида ёгурт таркибидаги оқсиллар, витаминлар ва натрийнинг паст миқдорининг озуқавий профили келтирилади ва йогуртни мунтазам истеъмол қилиш ва диабет ва шунга ўхшаш касалликлар хавфини камайтириш ўртасидаги боғлиқликни тасдиқловчи тадқиқот маълумотларига асосланади.
FDA бу маълумотга эътироз билдирмаслигини тасдиқлади, лекин баъзи огоҳлантиришлар мавжудлигини маълум қилди.
Истеъмолчиларга йўллаган хабарида компания ҳафтасига икки стакан (уч порция) йогурт истеъмол қилиш 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини камайтириш чегараси эканлигини таъкидлаши керак.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (СDC) маълумотларига кўра, баъзи кам ёғли ёки шакарсиз йогуртларнинг калорияси паст ва протеин, Д витамини ва калцийнинг соғлом манбаи бўлса-да, хушбўй йогуртларда кўпинча шакар қўшилади ва уларни истеъмол қилиш чегараси бўлади.
Йогуртнинг соғлиқ учун фойдалари ҳақида баъзи далиллар 2022 йилда ўтказилган тадқиқотдан олинган бўлиб, йогуртни истеъмол қилиш 2-тоифа диабетнинг "ривожидан ҳимоя қилиши мумкин". Юнон йогурти янги сабзавотлар, тўлиқ доналар, зайтун мойи ва балиқ каби бошқа озиқ-овқатлар билан бирга Ўрта Ер денгизи парҳезининг бир қисмидир.
2020 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, бундай парҳезга риоя қилиш 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.