Асака туманининг собиқ ҳокимига ҳукм ўқилди

Суд уни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, ер бериш тартибини бузиш жиноятларини содир этган деб топди.
Жамият
24 март 2023 йил
Асака туманининг собиқ ҳокимига ҳукм ўқилди

Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан озодликдан чеклаш жазоси қўлланилди.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг 2023 йил 27 январдаги ҳукми билан М. А. (1984 йилда Андижон туманида туғилган, муқаддам судланмаган, Асака тумани ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шунингдек, ушбу ҳукмга кўра У. С. (1982 йилда Шаҳрихон туманида туғилган, муқаддам судланмаган, Асака тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган;

О. Қ. (1985 йилда Асака туманида туғилган, муқаддам судланмаган, Кадастрлар палатаси Асака тумани филиали мутахассиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг йигирма фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 

Судланувчилар М. А. ва У. С. нинг ҳимоячилари билан биргаликда биринчи инстанция судининг ҳукми устидан келтирган апелляция шикоятлари асосида жиноят ишининг уларга оид қисмини Андижон вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун 2023 йил 30 март кунига тайинланган.

Аввалроқ Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 4 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар бергандик

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+