АҚШ давлат котиби дунё бўйлаб 1,8 миллиард мусулмонни Рамазон билан қутлади
АҚШ давлат котиби Антони Блинкен ушбу мукаррам ойда барчамиз учун қадрли бўлган қадриятларни эсга олишга чақирди.
Жаҳон
24 март 2023 йил

«Рамазон ойи бошланар экан, келинг, бу вақтдан фойдаланиб, тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик каби умумий қадриятлар – барчамиз учун қадрли бўлган қадриятларни эслатиб ўтайлик. Дунё бўйлаб 1,8 миллиард мусулмонга #RamazonKareim байрами муборак бўлсин» дея қутлов йўллаган у твиттердаги саҳифаси орқали.