Украинанинг иқтисодий тикланиши 411 млрд долларга тушади

Украинанинг иқтисодий тикланиши учун 411 миллиард доллар керак бўлади. Бу эса 2022 йилга мўлжалланган ялпи ички маҳсулотидан 2,6 баробар кўпдир.
Харажатлар сентябрь ойида тақдим этилган 349 миллиард евролик сметадан сезиларли даражада ошган.
Маблағлар инфратузилма ва биноларни таъмирлаш, ҳаётни нормаллаштириш ва модернизация қилиш учун ишлатилиши керак. Биринчи навбатда қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган соҳалар транспорт, уй-жой, энергетика ва қишлоқ хўжалигидир.
Бу миқдор ўтган йилнинг cентябр ойида эълон қилинган 349 миллиард долларлик ҳисоб-китобдан кескин ошган.
Эҳтиёжларни тезкор баҳолашга кўра, Украинага 2023 йилда реконструкция ва тикланиш учун муҳим ва устувор инвестициялар учун 14 миллиард доллар керак бўлади. Бу эса Украинанинг 2023 йилги буджетида кўзда тутилганидан ортиқ 11 миллиард долларни талаб қилади.
Эҳтиёжларнинг 22 фоизи яқини транспортга, 17 фоизи уй-жойга, 11 фоизи энергетикага ва 7 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келади.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, энг катта мутаносиб ўсиш энергетикада содир бўлди, бу эрда зарар 2022 йил июнь ойидаги даражадан беш баравар кўп бўлди.




