Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

Тожикистонда 23 март куни Тошкент вақти билан соат 01:07 да зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.
Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, зилзила магнитудаси 6 балл бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 километр жанубий-шарқда жойлашган. Зилзила координаталари: 39,39 градус шимолий кенглик; 69,93 градус шарқий узунлик.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 километр;
- Фарғона вилоятида 5 балл, 192 километр;
- Жиззах вилоятида 5 балл, 198 километр;
- Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 километр;
- Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 километр;
- Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 километр;
- Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 километр;
- Сурхандарё вилоятида 4 балл, 335 километр;
- Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 километр;
- Навоий вилоятида 4 балл, 398 километр;
- Бухоро вилоятида 4 балл, 474 километр.




